Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Италия ўртасида савдо ҳажми 20 фоизга ошди
14.11.2018 20:07,  
9

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо жорий йилнинг январь-сентябрда 206 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йил кўрсатгичига нисбатан 20 фоизга ошди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

2018 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо, инвестиция, маданий-гуманитар ва “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” форматидаги Ўзбекистон-Италия мулоқоти ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, 2019 йил бошида ўтказиладиган савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисини ўтказиш муҳим соҳадаги қўшма кун тартибини фаоллаштириш имконини яратишни таъкидлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан