Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил мудофаа вазири ўт очишни тўхтатишга рози бўлгани учун истеъфо берди
14.11.2018 20:18,  
13

Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман мамлакат ҳукумати Ғазо минтақасида икки кундан бери давом этаётган тўқнашувларни тўхтатиш учун ўт очишни тўхтатишга рози бўлгани учун истеъфо берди.

14 ноябрь куни Либерман ҳукуматнинг бу қарорини қоралаб, ўзининг миллатчи “Исроил – Бизнинг уйимиз” партияси бош вазир Бинямин Нетаняҳу коалициясидан чиқишини эълон қилди.

Ғазодаги навбатдаги тўқнашувлар 11 ноябрь куни Исроилнинг Ғазодаги яширин миссияси ошкор бўлиши ортидан бошланган эди.

Жангари гуруҳлар Исроилга ракета отиши ва Исроил Ғазони бомбардимон қилиши ортидан етти нафар фаластинлик ҳамда бир нафар Исроил аскари ҳалок бўлди.

Ғазода ҳукмронлик қилиб келаётган Ҳамас ҳаракати ҳамда бошқа Фаластин жангари гуруҳлари 13 ноябрь куни Миср етакчилигида олиб борилган музокаралар ортидан Исроил ҳамкорлик қиладиган бўлса, ўт очишни тўхтатишга рози бўлди.

Хабарларга кўра, 14 ноябрь куни ҳар икки тараф келишув шартларига амал қилишда давом этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан