Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ иштирокидаги урушларда қанча одам ҳалок бўлгани ҳисоблаб чиқилди
15.11.2018 15:10,  
2

АҚШ иштирокидаги урушларда 480 минг инсонлар ҳалок бўлди, улардан 244 минг нафари маҳаллий аҳолини ташкил қилади. Бу ҳақда Брауновск университетида ўтказилган тадқиқот муаллифи Нета Кроуфорд маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон, Ироқ ва Сурия ва бошқа давлатлардаги ҳарбий тўқнашувлар оқибатида 10 миллион одам қочоққа айланди.

Шунингдек, Кроуфорд ҳисобига кўра, Вашингтон 2001 йилдан 2019 йил якунигача урушларга 5,9 триллион доллар маблағ сарфлади.

Ўз навбатида Пентагонда 2001 йил 11 сентябрдан ва 2018 молия йилигача ҳарбий ҳаракатлар учун 1,7 триллион доллар сарфланишини маълум қилганди.

Бу маблағ ва ҳаражатлар Ироқ ва Афғонистонда уруш ҳамда қатор мамлакатларда ҳарбий операцияларга кетмоқда.

Тадқиқотчининг таъкидлашича, АҚШ Мудофаа вазирлиги уруш ҳаражатларининг фақат бир қисмини ўз ичига олади.

“Агар АҚШ бундай ҳаражатларни давом эттирса, ҳатто 2023 йилгача барча урушлар тугатилган тақдирда ҳаражатлар 6,7 триллион долларни ташкил қилади”, деб қўшимча қилди Кроуфорд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан