Чеченистонлик болакай рекорд ўрнатди: Рамзан Қодиров унга Mercedes совға қилди (видео)

15.11.2018 | Ўзбекистон | 3630

Чеченистоннинг Дуба-Юрт қишлоғи 5 ёшли Рахим Куриев 2 соат 26 дақиқа ичида 4105 марта ердан кўтарилиш машқини бажарди.

У беш ёшли болалар учун Калмикиядан Бат Боктаев  (4050 марта) томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Бироқ Россия рекордлар китоби вакилларида кўп саволлар туғилганлиги учун рекорд расмий равишда қайд этилмади.

ОАВлар бу болани “Чеченистонлик Шварценегер” деб аташмоқда.

Рамзан Қодиров бу болакай билан учрашиб, унга оқ рангдаги “Mercedes” автомобилини совға қилди.

“Сенга бу машинани Ахмат Хожи Қодиров Аймани Қодирова президент хайрия жамғармаси тақдим этди, отанг сени олиб юрсин, сен оқ Мерседесда юришга лойиқсан”, - деди Рамзан Қодиров.