Андижонда 24 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилди

15.11.2018 | Жамият | 2752

Жорий йилнинг 20 апрель куни Президентнинг ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисидаги фармони қабул қилинганди. Шундан сўнг Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармасига 850 га яқин мурожаат келиб тушди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

Шу кунга қадар мурожаатларнинг 95 таси ижобий ҳал қилиниб, мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимликларининг қарори чиқарилган бўлса, 660 дан ортиқ ариза ижроси таъминланмасдан қолмоқда.

Жумладан, Жалақудуқ туманида 152, Андижон шаҳрида 71, Пахтаобод туманида 72, Қўрғонтепа туманида 70, Марҳамат туманида 55 та мурожаат хал этилмасдан қолмоқда. Бу борада зиммасидаги вазифага эътиборсизлик билан ёндашган 24 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.