Тошкент вилоятида пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

16.11.2018 | Ўзбекистон | 2394

12 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Аппартак маҳалласида ҳайдаб кетаётиб пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетгани, натижада пиёда У.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, кўрилган чоралар ва фуқароларнинг берган маълумотлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Аппартак маҳалласида яшовчи А.П. томонидан «ЛУАЗ-979М» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушбу ҳайдовчи ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўз ўрнида, фуқароларнинг ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмай, ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига берган маълумотлари учун миннатдорлик билдирамиз, дейилади хабар матнида.