Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик сувини узатиш вақтинча тўхтатилади

16.11.2018 | Ўзбекистон | 2263

Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали орқали шаҳарнинг 12 та кўчасида ичимлик сувини узатиш вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилди.

Жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 23:00 дан 18 ноябр куни соат 11:00 га қадар Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчасида янгидан ўтказилган сув тармоқларини асосий тармоққа улаш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва профилактик ишларни олиб бориш мақсадида қуйидаги кўчаларда:

-Рўдакий;

-Асадов;

-Беруний;

-Спитаменшоҳ;

-Ибн Холдун;

-Абу Бакр Розий;

-Али Қушчи;

-Ш.Руставелли;

-Навоийшоҳ;

-Гагарин (М.Улуғбек чорраҳасигача);

-Суғдиёна ва Микрорайон масканларида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади.

Ушбу ноқулайлик учун «СУВОҚОВА» ДУК маъмурияти шаҳар аҳолиси ва меҳмонлардан узр сўради.

Ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган ҳудудларга махсус транспорт воситалари орқали ичимлик суви етказиб берилади.