Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ўз табиий газини Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилади
17.11.2018 14:13,  
9

Қозоғистон табиий гази Ўзбекистон орқали бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинади. Бу ҳақда “КазТрансГаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ўртасида тегишли келишув имзоланди.

Шу йил 15 ноябрь куни Чимкент шаҳрида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин ва Ўзбекистон бо вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Қозоғистон-Ўзбекистон биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилди.

Шу билан бирга “KTZ Express” АЖ ва “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ўртасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат ҳам имзоланди.

Форум давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томон имзолаган ҳужжатлар сони 16 тани ташкил этди.

Форумда шу йил 9 ойи давомида икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айлануви 2 миллиард доллардан ошганлиги ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўп бўлганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан