Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий ижро бюроси Наманганда 530 миллион сўмга яқин яроқсиз дoри воситаларини йўқ қилди
17.11.2018 14:16,  
8

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда салкам 530 миллион сўмлик миқдордаги дори воситалари йўқ қилинди. Бу ҳақда «Namnews.uz» ахборот-таҳлилий порталига МИБ вилоят бошқармаси хабар берди.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2009 йил 15 июлдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» қарорида ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олинган, бирон-бир ҳужжати йўқ этил спирти, тамаки ва алкоголли маҳсулотлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, экспертиза хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз, деб топилган товарлар йўқ қилиниши қатъий белгилаб қўйилган.

«Наманган дори-дармон» акциядорлик жамияти дорихоналар омборхонасида сақланаётган қарийиб 90 турдаги дори воситаларини йўқ қилиш тадбирида ҳар бир маҳсулот яна бир бор кўздан кечирилди. Тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва махсус печ ёрдамида ёқиб юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан