Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди
17.11.2018 17:38,  
4

Бугун, 17 ноябрь куни Россиянинг Саратов вилояти Озинск туманида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди.

Тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поезди “Саратов-Ульяновск” йўналишида ҳаракатланаётган автобус билан тўқнашди. Автобус ичида 7 киши бўлган.

Авария оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. РИА Новости Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Қанат Шеккалиевга таянган ҳолда маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар - Ўзбекистон фуқаролари.

Икки нафар жабрланганлар, ҳайдовчи ва ёрдамчи Қозоғистон фуқаролари. Улар касалхонага ётқизилди.

Буюртма автобуси Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳодиса бўйича текширув ишлари бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан