Ўзбекистонда товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза тузиш муддати қисқартирилди

17.11.2018 | Ўзбекистон | 2261

Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасига экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларга келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар алоҳида белгиланди.

Шунингдек, товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ҳамда ушбу экспертиза натижасида далолатнома тузиш муддати қисқартирилди.