Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Селфи АҚШ фуқаросини 99 йиллик қамоқ жазосидан қутқариб қолди
17.11.2018 18:47,  
7

Техас штатида истиқомат қилувчи Кристофер Прекопия селфи жиноят бўйича ўзини айбсиз эканлигини исботлашга ёрдам берди. Бу ҳақда KVUE нашри хабар қилди.

Ёши йигит ўзининг собиқ қизига суюқасд қилишда айбланаётган бўлган. У Кристофер унинг уйига бостириб келганлиги ва кўкрак қисмида пичоқ билан хоч расмини чизиб жароҳат етказганлиги ҳақида полицияга ариза билан мурожаат қилади.

Барча айбловлар фақат жабрланган аёл сўзларига асосланганлигига қарамасдан, Прекопия шу кеча оиласи билан бўлганлигини таъкидлайди, бироқ у ҳибсга олинади.

Қораловчи томони унга 99 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини талаб қилди. Кейинчалик йигитнинг яқинлари уни 150 минг доллар гаров эвазига қўйиб юборилишига муваффақ бўлишди.

Йигитнинг айбсизлигини унинг онаси исботлади. У қизга ҳужум қилинган куни улар оиласи билан воқеа жойидан 65 км узоқликда жойлашган отелда кечки овқат қилганлиги эсига тушади. Шу билан бирга, улар фото-суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга қўйишган, хусусан Кристофер геолокация билан Facebookда селфи суратини жойлаштиради. Бу фотосурат полиция ходимларини шу йигит ҳодиса юз берган вақтда умуман бошқа жойда бўлганлигига ишонтирди.

Кейинчалик хафа бўлган қиз, собиқ йигитдан қасос олиш мақсадида шу воқеани ўйлаб топганлиги маълум бўлди.

KVUE ёзишича, бу ишда тушунарсиз ҳолатлар жуда кўп. Жумладан, ҳақиқатда шу қизга ҳужум қилинганми, ёки у ўзига ўзи жароҳат етказдими. Шунингдек, Прекопиюни шу ресторанда кўрган гувоҳлар полицияни ишонтира олмаганлиги тушунарсиз ҳолат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан