Навоийда уй учун 78 ёшли онасини калтаклаган ўғил суд қилинди

18.11.2018 | Жамият | 2481

Навоий шаҳрида 78 ёшли онасига қўл кўтарган 50 ёшли фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ж. К. бундан аввалроқ ўғрилик жинояти учун суд қилинган эди. Ўшанда унга оилавий шароити, саломатлиги инобатга олиниб, суд озодликни чеклаш билан боғлиқ жазога ҳукм чиқарилган.

Бироқ суднинг инсонпарварлик ҳукмидан тегишли хулоса чиқармаган Ж.К. маст ҳолда 78 ёшли онасини «уйни менинг номимга ўтказиб берасан», деб уриб, жабрланувчига тан жароҳати етказади.

Суд Ж.К.га нисбатан яна бир бор инсонпарварлик намунасини намойиш этди. Унинг оғир хаста экани инобатга олиниб, озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинланди.