Марказий Осиё президентлари нима учун Тошкентга келишади?

19.11.2018 | Жамият | 3225

Марказий Осиё давлатлари президентлари  2019 йилда навбатдаги маслаҳатлашувлар учун Тошкентда йиғилишади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу масалани Шавкат Мирзиёев ва Нурсултан Назарбаев телефон орқали муҳокама қилишди. Томонлар келаси йил Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги иш учрашувини ташкил қилиш ҳақидаги келишувини яна бир бор тасдиқлашди.

Суҳбат давомида Мирзиёев ва Назарбаев минтақа давлатлари ташқи ишлар даражасида ушбу тадбирни тайёрлаш масалаларини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашуви 2018 йилнинг март ойида Остонада бўлиб ўтган эди.