Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан VAR тизими жорий қилиниши юзасидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилади.
Бен Кроссингнинг сўзларига кўра, тизимни ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилинса, арзонроқ тушиши мумкин. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади.
Томонлар учрашув давомида шунингдек, VAR тизимига оид бир қатор янгиликларни ҳам муҳокама қилишди. Умид Аҳмаджонов ушбу тизимни Ўзбекистонда татбиқ этиш шартлари, яна бошқа жиҳатлар билан қизиқди.