Ўзбекистонлик олима йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхатига киритилди

21.11.2018 | Илм-фан | 2377

Самарқандлик олима Лайло Белялова ВВС коорпорацияси томонидан тузилган 2018 йилнинг энг нуфузли аёллари рўйхатига киритилди, компания сайтига асосан. 

Экспертларнинг таъкидлашича, Лайло Ўзбекистоннинг тоғ экотизимлари биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш устида ишлаётган ва турли хил қушларни, шу жумладан, йиртқичларни ҳимоя қилувчи университет ўқитувчиси. Айни дамда 61 ёшни қарши олган.

Бундан ташқари, рўйхатга қирғизистонлик Алина Анисимова – 2018 йил баҳор ойида Kloop.kg. сайти очган қизлар учун йўлдош қуриш бўйича мактаб мураббийи киритилган. У энг ёш иштирокчи. У эндига 19 ёшга қадам қўйган.

Белялова ва Анисимовадан ташқари, экспертлар россиялик, озарбайжонлик ва украиналик аёлларни ҳам дунёнинг энг нуфузли аёллар рўйхатига киритишган.