Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда сайёҳларга ҳужум қилган террорчига умрбод қамоқ жазоси берилди
21.11.2018 23:39,  
8

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида хорижлик сайёҳларга нисбатан теракт уюштирган Ҳусейн Абдусамадов умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Судда маҳкум теракт ташкиллаштириш айбига иқрор бўлган, лекин қилган ишидан пушаймон бўлмаган. Унинг шериклари Кароматулло Ғаниев ва Бутан Сафоевга 16 йил қамоқ жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тожикистонинг Хатлон вилояти Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида тўрт нафар чет эллик велосипедчи сайёҳлар қуролланган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган эди. Уларнинг икки нафари АҚШ ва бири Нидерланд ва яна бири Швейцария фуқароси бўлган. Ҳужумда яна уч нафар сайёҳ жароҳатланган.

Тожикистон ҳудудида амалга оширилган ушбу ҳужум учун жавобгарликни "ИШИД" террорчилик ташкилоти ўз  зиммасига олган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан