Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Сурхондарё вилоятини тўлиқ электр энергия билан таъминлай олди - Усмонзода
22.11.2018 15:28,  
12

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш соҳасидаги ютуқлар тўғрисида сўзлаб берди.

Усмонали Усмонзода икки давлат ўртасида энергетик сектор бўйича улкан муваффаққиятларга эришилганини қайд этди.

“Биз илк бор узоқ муддатдан кейин Ўзбекистон энергия тизими билан ишни қайта тикладик. Биз апрель ойидан бошлаб сентябрь ойининг ўртасигача Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига бир ярим миллиард киловатт-соат ҳажмида электр энергиясини экспорт қилдик ”, - деди у Sputnik  радио эфирида.

Усмонзода кўрилган қатор чоралар туфайли Ўзбекистоннинг бутун Сурхондарё вилоятини ёз мавсумида арзон бир киловатт электр энергияси учун икки цент нархда таъминлашга имкон берганига эътиборини қаратди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистонни сув билан таъминлаш - биз учун жуда муҳим бўлган масала. Биз Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари томонидан имзоланган жадвал бўйича сув етказиб бериш учун Тожикистон шимолидаги Қайроқум ГЭС резервуарини тўлиқ ишлатдик”, - деб қўшимча қилди вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан