Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди
22.11.2018 21:34,  
32

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартишларга кўра Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи (пахта ёғи) учун акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, техник чигит эндиликда мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга ҳам сотилиши мумкин. Илгариги тартибга асосан техник чигит фақат “Ўзпахтаёғ” АЖнинг ёғ-мой корхоналарига ва 23 та ҳудудий бошқа корхоналарга сотилар эди.

Бундан ташқари эндиликда пахта чигити шелухаси ва шроти биржа савдоларида эркин сотилади.

Муқаддам бундай товарлар биржа устамалари ва ҳажмларни тақсимлаш тартиби сақланган ҳолда сотилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан