Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий кон металлургия комбинатининг олтин захираси қанча муддатга етиши маълум қилинди
22.11.2018 21:55,  
36

Навоий кон металлургия комбинатининг олтин захираси 35-40 йилга етади. Бу ҳақда комбинат бош директорининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари Нурмат Жўлибеков маълум қилди, дея хабар беради Turon 24.

«Ўзбекистон бюджетининг 10 фоизи, вилоят бюджетининг 70 фоизидан ортиғи Навоий кон металлургия комбинати ҳисобига тўғри келади. Комбинат олтин ишлаб чиқаришда дунёда 10-ўринда туради, – дейди Нурмат Жўлибеков. – Бутун жаҳон бўйича олтин ишлаб чиқариш кўрсаткичи пасайиб бораётган бир пайтда 2026 йилга бориб олтин ишлаб чиқаришни 30 фоизга оширишни режалаштирмоқдамиз».

Нурмат Жўлибековнинг қўшимча қилишича, 2026 йилгача 3 миллиард доллар эвазига 27 та инвестициявий лойиҳанинг амалга оширилиши кутилмоқда. Айни пайтда «Ауминзо-Амантой» кони негизида 5-гидрометаллургия заводини барпо этиш, олтинни уюмда ишқорлаш цехида техноген чиқиндиларни қайта ишлаш комплексини қуриш лойиҳалари амалга ошириляпти. Шунингдек, «Мурунтов» конини ўзлаштиришнинг 5-навбатини ишга тушириш, 3-гидрометаллургия заводида ишланиши қийин бўлган рудалардан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича иш олиб борилмоқда.

«Уч миллиардлик лойиҳанинг 2 миллиард 200 миллион доллари НКМКнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 800 миллион доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, – дейди НКМКнинг иқтисод-молия бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов. – Бу лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушса, аҳоли учун 30 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан