Андижонда ички ишлар ходимини ўлдирган уч нафар шахс ушланди

23.11.2018 | Жамият | 2675

Шу йилнинг 22 ноябрь куни соат 02.00 ларда Андижон вилоятининг Избоскан тумани «Юқори Чувама» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган икки нафар туман ИИБ тезкор вакиллари бир гуруҳ фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида уларни тўхтатишганида, улар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатганлар. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фуқаролардан бири А.Ж. телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни воқеа жойига чақириб, уч киши биргаликда туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва И.Х.ни уришган. С.Я. ва И.Х. олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. И.Х. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган. Жиноятга қўл урган А.Ж., С.Ж. ва З.Қ. ушланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.