Тўрткўл ва Қўнғирот туманларида ҳоким ўзгарди

23.11.2018 | Ўзбекистон | 2398

20 ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда kruz.uz турли манбаларга таяниб хабар берди.

Аввал Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Янгабой Аминович Бобожонов Тўрткўл туманининг ҳокими лавозимига тайинланди.

20 ноябрь күни шунингдек Хоразм вилояти ҳокимлигининг иқтисод ва ишбилармонлик масалалари бўйича котибияти мудири бўлиб ишлаб келган Сапаров Бердах Сейтмуратович Қўнғирот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.