Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда 36 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди
23.11.2018 16:28,  
3

Кеча кечқурун Қозоғистон трассасида автобус 36 нафар йўловчи билан ағдарилиб кетди. Автобус Нижний Новгород шаҳридан келаётган бўлган.

Спутник хабар беришича, 36 кишидан 2 таси Қозоғистон фуқаролари, қолганлари эса Россиядан ватанига қайтиб келаётган ўзбекистонликлар бўлган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ЙТҲдан кейин Аралск касалхонасига 3 нафар йўловчи олиб келингани маълум қилди. Кейинчалик улардан бири жароҳати туфайли вафот этди. Яна 2 та Ўзбекистон фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улар бир қанча муддат улар шифокорлар назорати остида бўлишади.

Айни дамда автобуснинг 17 нафар йўловчиси Чимкент-Самара трассаси яқинида жойлашган меҳмонхонага жойлаштирилди. Бир неча йўловчи эса мустақил равишда Новосибирскга қайтишга қарор қилди.

Қозоғистон йўлларида Ўзбекистон фуқаролари билан мунтазам равишда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб туради.

Шулардан энг шов-шувли ҳодиса - шу йил январь ойида Қозоғистон Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан