Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги битим бўйича музокараларни бошлади
23.11.2018 18:43,  
3

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамда Европа комиссияси вице-президенти, ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакил Федерико Могерини шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим бўйича расмий музокараларни бошлади, дея хабар қилди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.

«Охирги йилда икки марта Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар ҳамда минтақа ривожидаги Ўзбекистоннинг конструктив ролига шахсан гувоҳ бўлдим, — деди Федерико Могерини. — Бугун биз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга биргаликда тарафдор эканимизни қатъий намойиш этмоқдамиз».

Унинг сўзларига кўра, янги битим Евроиттифоққа Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда умумий хатолар устида биргаликда ишлашга имкон беради.

Бўлғуси битим 1999 йил 1 июлда имзоланган амалдаги келишув ўрнини эгаллайди. Унинг сиёсий ҳамкорлик, савдо ва инвестицион алоқалар, барқарор ривожланиш ва ўзаро алоқалар ҳамда инсон ҳуқуқлари ва бошқарув соҳаларига қаратилиши кутилмоқда.

Истиқболдаги битимни имзолаш жараённи жадаллаштиришга қаратилган асосий музокаралар 2019 йил аввалида бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан