Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Sof.uz очмаяпти
24.11.2018 19:17,  
4

22 ноябрдан бошлаб фойдаланувчилар Sof.uz сайтига кириб бўлмаётгани ҳақида таҳририятга хабар беришди. Аслида муаммо аввалроқ, 18 ноябрдан бошланган эди. 

Сайтимизга фақат ўзбекистонлик фойдаланувчилар кира олмаяпти, хориждан киришда муаммолар йўқ.  

Сайтимиз техник ходимлари хулосасига кўра, сервер ва домен созламаларида ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки сайт хориждан кирувчилар учун муаммосиз ишламоқда. 

“Ўзбектелеком” миллий алоқа оператори сайтдаги муаммоларга алоқадорлигини рад этди.  Домен регистратори ҳам сайт домени созламаларида ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтмоқда. 

Қайд этиш керакки, ушбу ҳолат .uz доменидаги бошқа ОАВ сайтларида кузатилмаяпти.  Бундан бир неча ой аввал Kun.uz, Xabar.uz, Qalampir.uz, шу жумладан, Sof.uz сайтларида айни муаммо юз берган эди. Худди шундай ҳолат Sof.uz сайтида яна рўй бермоқда. 

Ўзбекистонда интернет оқими ва сайт регистрацияси учун масъул идоралардан бу муаммога эътибор қаратишларини ва зудлик билан муаммони ҳал қилишга ёрдам кўрсатишларини сўраб қоламиз. 

Бу орада муштарийларимизга хабар етказишда давом этиш учун Sofxabar.com номли янги манзил очганимизни маълум қиламиз.  Муаммоларимиз ҳал бўлгунча, бундан буён Sofxabar.xom манзили орқали хабарларимизни ўқиб боришингизни тавсия қиламиз. 

Sof.uz таҳририяти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан