Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда Россия фуқароси кўп миқдорда қалбаки пуллар билан қўлга тушди
24.11.2018 19:28,  
2

Сўғд вилояти ички ишлар ходимлари Россия фуқаросини кўп миқдорда қалбаки пуллар билан қўлга олишди, деб хабар қилди Тожикистон республика ИИВ матбуот хизмати.

“Новосибирск шаҳрида истиқомат қилувчи, 39 ёшли Россия фуқароси Виданов Роман Владимирович Тожикистонга 18 минг қалбаки евро олиб кирди. Виданов Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан Ғофуров туманидаги банклардан бирида 5 минг евро алмаштирмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди”, - дейилган хабарда.

Шахсий кўрик давомида Россия фуқаросида ҳар бири 500 евро бўлган 36 та купюра борлиги аниқланди.

Аниқланишича, Роман Виданов икки марта ўғирлик учун судланган ҳамда Россия ҳудудида қалбаки пуллларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси ҳисобланади.

Қўлга олинган шахс сўроқ вақтида қалбаки евроларни Қирғизистонда олганлигини ва Тожикистонга Исфара орқали олиб кирганлигини тан олди.

Гумонланувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан