Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон банкларни хусусийлаштиришга тайёрланмоқда
25.11.2018 14:25,  
7

Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришни ҳамда имтиёзли кредитлаш шакл ва механизмларини қайта кўриб чиқишни бошлайди, дея хабар қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов шанба куни 2019 йилда ва 2020−2021 йиллар давомида монетар сиёсатнинг асосий йўналишларига бағишланган бошқарув йиғилишида. Йиғилиш илк бор очиқ шаклда ўтказилди, деб ёзмоқда «Газета.uz» нашри.

МБ раҳбарининг қайд этишича, президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровга пайшанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида банкларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берган.

«Банклар устав капиталидаги 86 фоизлик давлат улушини босқичма-босқич камайтириб борамиз. Бу давлат дарҳол ўз улушини сотади, дегани эмас… Агарда биз ҳозирданоқ сотишга киришсак, Ўзбекистонда сотиб олиш учун бундай капитал йўқ, бундай жамғарма йўқ. Босқичма-босқич банкларни соғломлаштирамиз, молиявий ҳолати, кредитлар сифатини яхшилаймиз, ундан кейин эса сотишни бошлаймиз», — деди Мамаризо Нурмуродов.

Cўров ўтказган экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон ўтган икки йилда банклар устав капиталига қарийб 1 млрд доллар маблағ киритди. Республикада ҳозирда кўрсатилган улушнинг ҳатто ярмини ҳам сотиб олишга қодир хусусий маблағлар йўқ, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун эса банклар молиявий ҳолати, уларнинг рейтинги яхшиланиши, «харидор эътиборини тортишга арзийдиган» қиёфага келтирилиши лозим.

Айни пайтда банкларни хусусийлаштириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда, дея қайд этди Мамаризо Нурмуродов. «Бу йил биз ҳукумат ресурсларини [жалб қилишни] хоҳламаймиз, биз банклар ўз ресурсларини беришларини истаймиз, бироқ бозор муносабатлари асосида. Бу дарҳол содир бўлмайди. биринчи навбатда биз 25 йил давомида имтиёзли кредит олган тадбиркорларимизни тайёрлашимиз керак, энди имтиёзли кредитлаш бўлмайди», — деди у.

Бу имтиёзли кредитлар тақдим этиш шак ва механизмлари қайта кўриб чиқилиши, тижорий банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатлар эса бозор механизмларига яқинлаштирилишидан далолат беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан