Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Ўзбекистонлик талабалар сони ошмоқда
25.11.2018 18:47,  
1

“Open Doors” халқаро таълим ташкилоти хабарига кўра, 2018  йилда АҚШда таълим олаётган хорижий талабалар сони 1 миллиондан ошган (1 094 792).

Тошкентдаги америка элчихонаси хабарига кўра, АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ўтган йилга нисбатан 12,9 фоизга ошиб – 570 кишини ташкил қилган. Уларда 50 фоиз бакалавр даражаси учун қолган 50 % магистрлик даражасини олиш ва даражасиз инглиз тилини ўрганиш мақсадида борган талабалардир.

Хабарда айтилишига кўра АҚШ хорижий мамлакатдан келган талабалар сони бўйича дунёда биринчиликни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Россия”  таълим форумида 80 та Россия олийгоҳлари ректорлари иштирок этган, 100 дан ортиқ шартномалар имзоланган эди.

Россиядага Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, айни дамда Россияда 23 минг нафар ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Ўзбекистонда эса 4та Россия ОТМлари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан