Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда иссиқ сув ва марказий иситиш хизмати нархи ошди
26.11.2018 12:18,  
21

Тошкентда 8 декабрдан бошлаб иссиқ сув ва марказий иситиш хизмати нархи оширилади, деб хабар қилмоқда “Тошиссиккуввати” ДУК матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, нархлар оширилиши энергия манбааларининг ва материаллар нархи ошиши билан боғлиқ. Янги тарифлар қуйидаги миқдорда белгиланган:

  • Марказий иситиш хизмати нархи – ойига 1610,99 сўм/м2
  • Иссиқ сув таъминоти – 4765,20 сўм/м3, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолларда – 18609,24 сўм/одам бошига.   
  • Ташкилотлар учун  иссиқлик энергияси нархи 124 560 сўм/Гкал ҚҚС сиз ва 149472,00 сўм/Гкал ҚҚС билан. 

Эслатиб ўтамиз, марказий иситиш хизмати нархи бугунги кунда 1464 сўм, иссиқ сув таъминоти нархи 4332 сўмни ташкил қилади. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки – нархлар 10 %га оширилган.

Нархлар ошиши тафсилотлари ва юридик шахслар учун белгиланган тарифлар билан батафсил “Тошиссиккуввати” ДУК саҳифасида танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан