Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди
26.11.2018 12:59,  
1

Дональд Трамп ноқонуний мигрантлар билан курашиш учун зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди.

“Агар бу бирор бир сабабларга кўра зарур бўлса, биз жанубий чегарани ёпамиз. Ўн йиллик бузишилишдан кейин (иммиграция қонунлари) Қўшма штатлар бу серхаражат ва хавфли вазиятга ортиқ чидай олмайди!”, – деб ёзди Трамп Twitter'да 

У қочоқ мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлганларгина АҚШга киритилишини қўшимча қилди.

“Жанубий чегарадаги мигрантларнинг ҳар бирини талабини суд қондирмагунча, АҚШга қўйишмайди. Биз давлатимизга фақат қонуний кирувчиларни киритамиз”, – деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Марказий Американинг энг қашшоқ давлатлари – Гватемала, Гондурас ва Сальвадорнинг минглаб фуқаролари пиёда йўл босиб АҚШ ва Мексика чегарасида тўпланишган. Улар АҚШдан қочқин мақомини олиб у ерда яшашга қолишга умид қилишмоқда. Уларнинг аксариятига қочқин мақоми берилмаса нима бўлиши номаълум.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан