Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Зеландияда оммавий ўз жонига қасд қилиш: юздан ортиқ дельфин ўзини қирғоққа ташлади (видео)
26.11.2018 15:03,  
14

Янги Зеландиянинг Стьюарт ороли қирғоғига ўтган дам олиш кунлари камида 145 та қора дельфин ўзини отди. Бу ҳақда Radio New Zealand хабар қилди.

Ҳодиса 24 ноябрь, шанба куни содир бўлган. Иккита дельфинлар тўдаси ўзини оролнинг ғарбий қисмидаги Мейсон кўрфази жанубий қисмидаги қирғоққа чиқариб ташлаган.

Улар топилган вақтга келиб, дельфинлар ярми ҳалок бўлган. Қолган дельфинларнинг аҳволи ёмонлашгани ва бориш қийин жойда бўлганликлари сабабли ўлдиришга мажбур бўлинган.

“Афсуски, қолган дельфинларни яна сувга тушириш эҳтимоли жуда кам эди. Шунга қарамай, бу доимо юракни ларзага соладиган қарорлардан биридир”, - деб тушунтирди орол атроф-муҳитини муҳофаза қилиш вазирлигининг вакили Рен Леппенс.

Янги Зеландия китлар ва дельфинлар ўз жонига қасд қилиш жойи бўйича етакчидир. Ҳозиргача олимлар ҳайвонларнинг бундай оммавий ўз жонига қасд қилишига аниқ сабабини топа олишмади. Уларни акула тўдаси ёки ҳарбий кема техник қурилмалари қўрқитган деб тахмин қилиш мумкин холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан