Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Телефон портлаши оқибатида қирғизистонлик йигит жиддий жароҳат олди
26.11.2018 15:10,  
14

Қирғизистон Иссиқ-Кўл вилоятида телефон портлаши оқибатида йигит жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, йигит танасининг 30 фоиз қисми куйган. "Палакат" телефон шим чўнтагида бўлган.

“Тонкс ҳудудий шифохонага 2004 йилда туғилган жабрланган Д.А. олиб келинди. У шим чўнтагида бўлган телефон портлаши оқибатида жароҳат олди”, - деб таъкидлади суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, йигит  кўкрак қафаси, қорин, ён бош, оёқ қисмлари 1 ва 2 даражали кимёвий ва термик куйган.

Ҳозирги вақтда жароҳатланган ҳолати барқарор оғир даражада деб баҳоланмоқда.

Қирғизистон "АКИ-пресс" ахборот агентлиги маълумотига кўра, йигитда “Нокиа” русумли мобил телефон бўлган. Уни бир ой олдин сотиб олган.

Жабирланган йигит у телефонда гаплашганлиги ва тасодифан тушуриб юборган. Мобил қурилмани кўтариб, шим чўнтагига солади, шундан сўнг портлаш содир бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан