Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бешта вилоятида замонавий божхона терминаллари қурилади
26.11.2018 16:59,  
12

Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

- 2019–2020 йилларда “Яллама” ва “С.Нажимов” (Тошкент вилояти), “Дўстлик” (Андижон вилояти), “Олот” (Бухоро вилояти);

- 2020–2021 йилларда “Доут-ота” (Қорақалпоғистон Республикаси), “Маданият” (Андижон вилояти), “Ўзбекистон” (Фарғона вилояти), “Ғишткўприк” ва “Ойбек” (Тошкент вилояти) божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминаллари, шу жумладан давлат-хусусий шериклик  асосида қурилади.

“Ягона дарча” тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан