Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Женевада Афғонистон масаласини муҳокама қилади
26.11.2018 17:09,  
3

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  Абдулазиз Кoмилов бошчилигидаги делегация 2018-йил 28-ноябр куни Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.

Сўнгги йилларда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласи Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фаол йўналишларидан бирига айланган. Бундай бўлишига қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жиддий сабаблар мавжуд. Тошкентда охирги йил давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган бир неча халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Улардан энг муҳимларидан бири - ноябр ойида Афғонистон тинчлик ўрнатиш бўйича Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама комиссиянинг тузилиши бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра ушбу комиссия Афғонистонда тинчлик ўрнатишда муҳим рол ўйнаши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан