Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг энг машҳур режиссёрларидан бири вафот этди
26.11.2018 17:11,  
39

Италиялик машҳур кинорежиссёр, продюсер, драматург ва шоир Бернардо Бертолуччи, 77 ёшида, Римда узоқ хасталикдан кейин вафот этди, Repubblica нашри хабарига асосан.

Бернандо Бертолуччи - “Конформчи” (1970), “Париждаги сўнгги танго” (1972), “Йигирманчи аср” (1976), “Сўнгги император” (1987), “Кичик Будда” (1993), “Хаёлпарастлар” (2003) каби кино дурдоналари режиссёридир.

Бертолуччи режиссёр сифатида кўплаб обрўли мукофотлар совриндори бўлган. 1987 йилда “Оскар”, 1988 йилда  “Олтин глобус”, 1989 йилда BAFTA мукофотлари совриндори бўлган.  Шунингдек, у 1970 йилда Берлин халқаро кинофестивали, 1997, 2007 йилларда Венеция кинофестивали мукофотлари билан тақдирланган.

2011 йил Бертолуччи Канн кинофестивалининг фахрий мукофоти билан тақдирланган. 2013 йил Голлувуддаги Шон-шуҳрат хиёбонида унинг номидаги юлдуз пайдо бўлган. 2014 йил Бернардо Бертолуччи инсон ҳуқуқи борасидаги ҳиссаси учун Жаҳон мукофотига савозор деб топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан