Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқасини орден билан тақдирлади
27.11.2018 17:57,  
8

Россия президенти Владимир Путин 27 ноябрь куни Кремлда спорт ва маданият арбобларига давлат мукофотларини топширди. Улар орасида ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ва унинг рафиқаси Ирина Винер-Усманова ҳам бор, деб хабар қилди РИА Новости.

Бундан ташқари, артистлар Инна Чурикова ва Александр Збруев, қўшиқчи Лев Лешенко ва спорт мураббийи Олег Знарок давлат мукофотига сазовор бўлишган. Космонавт-синовчи Сергей Рижиковга Россия фахрли учувчи-космонавти ва Россия қаҳрамони унвони берилди.

Алишер Усмонов ва Ирина Винер-Усмонова “Ватан олдидаги хизматлари учун” III ва II даражали орденлари билан тақдирланди. Россия президенти Владимир Путин Винер-Усмонованинг бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси олдидаги хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ирина Винер-Усмонова бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Октябрь ойининг охирида асли ўзбекистонлик бўлган таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмонов USM Holdings компания Mail.ru Group бошқарувини компания топширганди. У ўз қарорини юқори технологияли компанияларни – иқтидорли ва мақсад сари интилган ёш авлод бошқариши керак, деб изоҳлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан