Марказий банк олтин ва кумуш тангаларининг сотиш нархларини эълон қилди

28.11.2018 | Иқтисод | 3006

Ўзбекистон Марказий банки томонидан қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларининг сотиш нархлари эълон қилинди.

Тангаларнинг нархлари қуйидагича белгиланди:

1 дона олтин танганинг сотиш нархи – 12.700.000,00 сўм;

1 дона кумуш танганинг сотиш нархи – 236.000,00 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат.

Сотувга жами 1900 дона олтин ҳамда 6900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган.

Эсдалик тангалар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Тангалар “PROOF” сифатига мувофиқ тайёрланган.

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.