Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси: президент қарори лойиҳаси тайёрланди
28.11.2018 18:53,  
218

“Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида Молия, Иқтисодиёт, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси,  Давергеодезкадастр қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилиши юзасидан таклифлари маъқуллаш;

Молия, Иқтисодиёт вазирлилари, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 2019 йил 1 январдан бошлаб соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этиш белгиланган.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун:

- 2019 йил 1 январдан бошлаб, соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши;

- бошқа фаолият турлари бўйича олган даромадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ тўлаш механизмлари қўлланилиши;

- ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 40 фоизи, ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар – солиқ суммасининг қолган қисми тўланиши назарда тутилган.

Ҳар йили 1 март холатига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисида ягона рўйхат шакллантирилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан