Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон пластик жарроҳлик ихлосмандларини жазоламоқчи
28.11.2018 18:57,  
14

Эронда яқин келажакда гўзаллик ва пластик жарроҳликлар бўйича қонун қабул қилиниши мумкин, қонун чиқарувчилар ташқи кўринишда "экстремал" ўзгаришларни амалга оширишни хуш кўрувчиларни жазолашни таклиф этишмоқда. 

Хуш кўрувчилар қаторига ўз ташқи кўринишида радикал ўзгаришларни амалга оширишни хоҳловчилар киритилган - масалан, "эльф қулоқлари", "мушук кўзлар", "туя лаблар" ва "чўчқа бурун"ларни.

Эрон парламенти суд қўмитаси вакили Хасан Наврўзий журналистларга инсон танасини ўзгартириш турли динларда рад этилишини ва аксарият ҳолларда таъқиқланишини эслатиб ўтди. Эрон гўзаллик оламига "ноисломий" урф олиб кирадиган бу каби ишлар ихлосмандларини жазолашни бошламоқчи. Жазо мамлакат жиноий кодексига мувофиқ амалга оширилади, яъни пластик операцияни амалга оширганларга 74 дарра урилиши ёки у 60 кунгача қамоқ жазосини олиши мумкин.

Эрон бугунги кунда яқин шарқ давлатлари орасида пластик жарроҳлик кўрсатишда сифат бўйича етакчи ўринларда туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан