Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кириш-чиқиш визаларга доир ҳукумат қарори тасдиқланди
29.11.2018 13:28,  
5

Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини эндиликда 3 йилгача муддатда расмийлаштириш мумкин.

Бунда виза учун 300 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари ушбу визаларни узоғи билан бир йилгача бўлган муддатга расмийлаштириш мумкин бўлган.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўзи бориб ўтказганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари этиб белгиланди (илгари бу учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари миқдорида пул ундирилган).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 15 июлдан бошлаб e-visa.gov.uz сайти орқали электрон визалар беришни бошлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан