Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Грузияда янги президент сайланди
29.11.2018 13:30,  
2

Грузияда янги президент сайланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Кеча бўлиб ўтган сайловнинг 99,7 фоиз бюллетенлари ҳисобига кўра, мустақил номзод Саломе Зурабишвили 59,56 фоиз овоз тўплаб ғалабага эришди,” – дейилган хабарда.

Натижалар бўйича унга энг яқин келган номзод Григол Вашадзе 40,44 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Бу Грузияда бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи босқичи эди. Унда Зурабишвили учун 1,14 миллион сайловчилар, Вашадзе учун эса — 778 минг киши овоз берган. Дастлабки ҳисобга кўра, сайловда 56,23 фоиз сайловчилар иштирок этган.

Грузияда президент 6 йил мамлакатни бошқаради. Бу мамлакатда ўтказўилган энг сўнгги умумхалқ сайлови бўлади. Кейинги президентлар 300 нафар депутатлар томонидан сайланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан