Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди
29.11.2018 17:20,  
450

Ўзбекистон Президенти 27 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг байроғи ва эмблемасини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонини имзолади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги байроғи тўғри тўртбурчак шаклидаги кўк рангли мато кўринишига эга бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Байроқдаги кўк ранг ҳокимият, улуғворлик, қадр-қиммат, куч ва қудратни ифода этади. Байроқнинг олд ва орқа томони марказида гералдик белги — Мудофаа вазирлигининг эмблемаси тасвирланган.

Байроқнинг узунлиги 250 см, эни — 125 сантиметрга тенг. Бошқа ўлчамлардаги бўлганида байроқнинг узунлиги ва кенглиги нисбати 1:2 ни ташкил этиши лозим бўлади. Мудофаа вазирлигининг гералдик белгиси — эмблемаси эса сариқ ва кўк рангли айлана тасмаси бўлган сариқ рангдаги доирадан иборат. Айлана тасманинг юқори қисмида сариқ рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида “ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ”, пастки қисмида — “МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ”, деб ёзилган.

alt

Эмблеманинг ички қисмида қадим замонларда давлатчилик, баркамоллик, бирлик ва лашкарлик рамзини англатувчи, шунингдек, қадим Шарқ давридан илмий меъморчиликнинг асосий элементи бўлмиш саккиз қиррали юлдуз жойлашган.

Юлдузнинг бурчаклари ўртасида заррин рангдаги нурлар тарамлари мавжуд. Саккиз қиррали юлдузнинг ўртасида отда савлат билан ўтирган буюк саркарда Амир Темур тасвирланган. Фон ва фигура минтақамизга хос бўлган, шунингдек, куч ва қудрат рамзи ҳисобланувчи заррин рангда бажарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан