Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки туман ҳокимига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди
30.11.2018 18:34,  
7

Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги agrosаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан мунтазам назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.

Мазкур тадбирлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 2 нафар масъул шахс огоҳлантирилиб, 1 нафар шахсга нисбатан интизомий, 79 нафар шахсга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Жумладан, Жомбой тумани ҳокими У.Назаров ва Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов ҳукумат қарори ижросига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Пастдарғом тумани сув истеъмолчилар уюшмаси бошлиғи Қ.Халилов ўз вазифасига совуққонлик билан қараган ҳолда «Зарафшон» ММТП ҳудудидаги ғалла майдонларини суғориш учун ажратилган сувни назоратсиз қолдирганлиги сабабли маъмурий жазоланди.

Шу каби назорат тадбирлари давомида бошоқли дон экишни асоссиз равишда кечиктирган Оқдарё туманидаги «Авнамас-саховатли диёр», «Даҳбет неъматлари», «Оқдарё Наврўз ҳосили», «Жасур Орипов», «Чорбоғ келажак боғлари», «Хусенов Maxсуд ҳосили», »Maxсум Боғлари», «Бегойим», «Мадина-бону боғи», «Даҳбет Диёрбек ғалласи», «Барака» фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳам маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

«Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг Ургут туман дон қабул қилиш маскани мудири З.Мирзаев уруғлик буғдойнинг мувофиқлик сертификатини олмасдан тарқатгани аниқланиб, унга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан