Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина россиялик эркакларни мамлакатга киришини тақиқлади
30.11.2018 18:39,  
2430

Украина 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Россиянинг эркак фуқароларини мамлакатга киришини тақиқлади. Бу хақда Украина президенти Пётр Порошенконинг Twitter'даги саҳифасида маълум қилинган.

Киев Москвага Россия фуқароларининг 2014 йилда режалаштирган операцияларини содир этиши, Украинада алоҳида армия отрядларини ташкиллаштиришига тўсқинлик қилмоқчи.

Тегишли таклифни аввалроқ Украина давлат чегараси хизмати айтиб ўтганди. Тақиқни ҳарбий ҳолат вақтида киритиш таклиф қилинганди.

Бундан ташқари, 29 ноябрдан Украинанинг Қрим билан чегарасини фақат Украина ҳужжатлари билан кесиб ўтиш мумкин.

Cенатор Франц Клинцевич Россия жавоб чораси сифатида Россияга 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган Украинанинг эркак фуқаролари кириши учун тақиқ киритмайди, деб маълум қилган.

Кеча Украинада 30 кун ҳарбий ҳолат киритиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Украинада ҳарбий ҳолат Украина ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси Россия томонидан ҳужумга учраб, қўлга олган ҳодисасидан кейин киритилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан