Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ҳумо» тўлов тизими қачон ишга тушиши маълум бўлди
30.11.2018 20:09,  
45

Ўзбекистон миллий тўлов тизими — «Ҳумо» 2019 йил январь—февраль ойларида ишга тушади. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон банк секторига бағишланган «Тараққиёт тамойиллари» телекўрсатувида маълум қилди, деб ёзмоқда Turon24.

Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, янги тўлов тизими учун тўлов терминаллари ҳамда банкоматлар сотиб олишни Марказий банк ўз зиммасига олади.

«Биз янги терминаллар ва банкоматлар сотиб олишни тижорат банкларига юкламасликка қарор қилдик. Терминалларни сотиб олиш ва «Ҳумо» пластик карталарни чиқариш билан Марказий банкнинг ўзи шуғулланади. Ушбу терминаллар VISA ва Master Card каби халқаро карталарни ҳам қабул қиладиган бўлади. «Ҳумо» пластик карталари эса ҳозирда мавжуд UzCard тўлов терминалларида ҳам ишлайди. Бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак», — дейди Тимур Ишметов.

Қайд этиш жоизки, 29 ноябрь куни humocard.uz домени Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган. «Ҳумо» тўлов тизимининг расмий сайти айнан мана шу сайт бўлиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 15 сентябрида Ўзбекистонда ягона бўлган UzCard тўлов тизими қарийб 3 кунга ишдан чиққан эди. Бунинг натижасида деярли барча аҳоли пластик карталаридаги ўз пулларини ишлатиш имкониятини вақтинча йўқотган. 19 сентябрда эса президент Ўзбекистонда янги миллий тўлов тизими яраталиши ҳақида қарор қабул қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан