Навоийда жиян амакисини ёғоч билан уриб жароҳарлади

02.12.2018 | Жамият | 2371

2018 йил 30 ноябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи И.О. уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи амакиси Ф.О.нинг бошига ёғоч бўлаги билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Ф.О. касалхонага ётқизилган. И.О. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.