Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йили Ўзбекистонда 1900 киши ОИТС туфайли вафот этгани маълум бўлди
2.12.2018 20:19,  
49

2017 йили Ўзбекистонда тахминан 1900 киши ОИТС туфайли вафот этди. Бу ҳақда БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури — ЮНЭЙДС маълумотларига таяниб, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

«Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда бу ҳалокатли касалликка қарши 2001 йилдан буён маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан бирга курашиб келмоқда, бунинг натижасида биз биргаликда кўплаб кишилар ҳаётини сақлаб қолдик. Қўшма дастурларимиз туфайли Ўзбекистондаги яна кўплаб кишилар бу касалликни ўз вақтида аниқлаш, сифатли парвариш, ҳаётий зарур антиретровирус даволаниш ҳамда ўз жамоаларидан ижтимоий кўмак олишга муваффақ бўлди. Биргина 2017 йили Ўзбекистондаги 20 000 дан ортиқ киши Қўшма Штатлар асосий ҳамкор саналган Глобал жамғарма механизми орқали антиретровирус даволаниш имконига эга бўлди», — таъкидлади АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан Мельцер.

Маълумот учун, 1 декабрда ОИТСга қарши кураш халқаро куни нишонланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан