Тошкентда юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида ҳайдовчи вафот этди

02.12.2018 | Жамият | 3359

ИИВ хабар беришича, 2018 йилнинг 1 декабрь куни фуқаро Ў.Ё. Hyundai автомашинасини Тошкент шаҳар Олмазор туманининг Сағбон кўчасида ҳайдаб кетаётиб, тўсатдан соғлиги ёмонлашганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.И. (исмли аёл)ни уриб юбориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган иккита Damas, «ВАЗ-2106», Isuzi ҳамда Spark русумли автомашиналари билан тўқнашув содир этган.

Натижада Hyundai автомашинаси ҳайдовчиси Ў.Ё. касалхонада вафот этган. Пиёда Т.И. эса жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.