Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразм вилоятида бир кунда 5 нафар ҳоким лавозимидан бўшатилди
2.12.2018 20:27,  
11

2018 йил 1 декабрь куни Хоразм вилоятида 5 нафар ҳоким алмашди. Бу ҳақда Sof.uz'га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Шу куни халқ депутатлари Гурлан туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Aгрoсаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Алишер Салаев Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди. GM Uzbekistan Хоразм филиали бошқарувчи директори Собир Жуманиязов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Янгибозор туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажариб келган Ўктам Машарипов туман ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Абдуллаев Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаб келган Равшан Жаббаров туман ҳокими лавозимини эгаллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан