Самарқандда эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди

03.12.2018 | Жамият | 2673

26 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи Н.У. (аёл) ва Д.Қ. (эркак) ис газидан заҳарланиб воқеа жойида вафот этган.

«Дарё» нашрининг маълум қилишича, воқеа жойида вафот этган Д.Қ. 1984 йилда туғилган бўлиб, Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармасида ваколатли лавозимда ишлаб келган. Шунингдек, марҳума Н.У. 1986 йилда туғилган бўлиб, у Пастдарғом туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасининг мудираси ҳисобланган.

Ис газидан заҳарланган дея эътироф этилган Д.Қ. ва Н.У. айнан қандай ҳолатдаги ис газидан ўлганлиги (газ ёки кўмир исидан, —муаллиф) ҳозирча номаълум.

Бироқ, маълумотларга кўра Д.Қ. ва Н.У. ис газидан вафот этмаган. Боиси ўша куни уйда Н.У.нинг икки нафар фарзанди ҳам бўлган. Бироқ уларга ҳеч нима қилмаган.

Қизиқ томони шундаки, Д.Қ. ва Н.У.нинг ўлимини қўшниларга айнан ўша болалар маълум қилган. Маълум бўлишича, аёл турмушидан ажрашган. Марҳум эркакнинг эса ўз оиласи бўлган. Аммо ҳозирча вилоятдаги бирорта ваколатли орган вакиллари бу борада аниқ маълумот бергани йўқ.